Чортоқ туман маданият марказида вилоят нуронийлар жамоатчилик кенгаши, Ўзбекистон мусулмонлари идораси вилоят вакиллиги, Чортоқ тумани ҳокимлиги ҳамкорлигида  “Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!” шиори остида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

Тадбирда вилоят маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи ўринбосари, сенатор Икромхон Нажмиддинов, вилоят бош имом-хатиби Абдулҳай Турсуновлар бугунги доруломон кунларга, юртимиздаги тинчлик-осойишталикка шукрона қилган ҳолда миллий қадриятларимизни асраб-авайлаш, оила муқаддаслиги, ёшларни Ватанга муҳаббат, халқига садоқат, катталарга ҳурмат, кичикларга иззат руҳида тарбиялаш зарурлиги ҳақида гапириб, бу борадаги тарғибот ишларига барча бирдай масъул эканлигига алоҳида тўхталдилар.