Ҳафтанинг ҳар сешанба куни ўтказиб келинаётган қабуллар кўплаб масалаларга ечим бўлмоқда. 2021 йил 9 ноябрь куни Чортоқ туман ҳокимлигида бўлиб ўтган навбатдаги қабулда мурожаатлар бирма-бир тингланиб, тегишлилиги бўйича кўриб чиқилди.

Фуқаролар томонидан кўтарилган масалаларнинг аксарияти жойида ҳал этилди, айримларига ҳуқуқий тушунчалар берилди. Қўшимча ўрганиш ва маблағ талаб этадиган мурожаатлар белгиланган тартибда кўриб чиқиш учун тегишли ташкилотларга йўналтирилиб, ижроси назоратга олинди.

Аҳамиятлиси, ҳафтанинг ҳар сешанба куни ўтказиб келинаётган қабуллар кўплаб масалаларга ечим бўлмоқда. Масалан, Бағрикенглик маҳалласида яшовчи Умида Йўлдашева аввалги қабулда қилган  мурожаати қисқа фурсатда ҳал бўлганидан хурсанд. Бу тадбиркор аёлнинг тикувчилик фаолиятига йўналтирмоқчи бўлган  89 млн 625 минг сўм миқдоридаги субсидия маблағи 3 кун ичида ҳисоб рақамига тушириб берилди. Эндиликда 29 та замонавий тикув машинаси сотиб олиб, 29 нафар аёлнинг касаначилик асосида бандлигини таъминлашни режалаштирган.