Чортоқ туманида пахта ҳосилининг дастлабки карвони тарозидан ўтказилганда дуои фотиҳа қилиниб, эрта баҳордан етиштирилган ҳосилни беталофат йиғиштириб олиниши, баракали хирмон уюлиши тиланган эди. Астойдил ҳаракат ва тинимсиз меҳнатлар самарасида яхши ниятлар ижобат бўлди.

“Наманган тўқимачи” МЧЖ кластери билан ҳамжиҳатликда қилинган самарали меҳнат ўз натижасини берди. 3867 тонналик хирмон яратилиб, 2021 йил режаси 100,03 фоизга бажарилди. Бу йил туманда 7 та ММТП ҳудудидаги 60 та фермер хўжалиги тасарруфидаги 1067 гектар майдонда ҳудуд иқлимига мос “Андижон-36”, “Наманган-34” ғўза навлари кластер усулида парваришланди. Фермер хўжаликларининг техника, минерал ўғит ва ёқилғи-мойлаш материаллари билан таъминлаш, теримчиларга шарт-шароит яратиш ва рағбатлантиришга алоҳида эътибор қаратилди. Жорий йилда пилла ва ғалладан ҳам баракали хирмон яратиб юзи ёруғ бўлган туман аҳлига навбатдаги зафар муборак!





