2021 йил 23 ноябрь куни Чортоқ тумани ҳокимлигида жаноб Хйонг Жин Чой раҳбарлигидаги “Dong Myeong” лойиҳалаш компанияси (Жанубий Корея) мутахассислари билан Жаҳон банки иштирокидаги “Ўрта шаҳарларни комплекс ривожлантириш” лойиҳа гуруҳи экперти И.Комилов, лойиҳа гуруҳи архитектори Ф.Одиловлар лойиҳа таклифларини туман ҳокими А.Отаходжаевга тақдимот қилишди.

Ушбу лойиҳадан туман марказини ободонлаштириш, жумладан, “Чортоқсой” ва темир йўл устига кўприклар, транспорт қатновини камайтириш мақсадида айланма йўллар, велосипед ва пиёдалар йўлакчаси, сойнинг ғарбий қирғоғи бўйлаб хиёбон, “Туркистон” МФЙ ҳудудидаги янги бозор яқинига автотурагоҳ, бекат қуриш, истироҳат боғини замонавий қиёфага келтириш кабилар ўрин олган.
Тақдимот давомида дастлабки дизайн, лойиҳанинг муҳим босқичлари ҳақида фикр алмашилди ва туманнинг шароитига мос таклифлар маъқулланди.





