“Адолат” социал-демократик партиясининг “Ватан келажаги ёшлар қўлида” лойиҳаси доирасида “Конституция билимдони” кўрик-танловининг Чортоқ туман босқичи бўлиб ўтди.

Ёшларнинг ҳуқуқий ва сиёсий билимларини янада юксалтиришга қаратилган ушбу кўрик-танлов 14-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабида ўтказилди. Якуний натижаларга кўра, Сарвиноз Қувваталиева биринчиликни қўлга киритиб, вилоят босқичига йўлланма олди. Иштирокчилар муносиб тақдирланди.