Куни кеча пойтахтимиз - Тошкент шаҳридаги "Зўр ТВ арена" мажмуаси профессионал муайтай кечасига мезбонлик қилди. Ўзига хос турнирда юртимизнинг энг кучли жангчилари билан бир қаторда, дунёнинг турли давлатларидан келган маҳоратли спорт усталари "тай-бокс", яъни профессионал муайтай бўйича ғолиблик учун куч синашдилар. Профессионал жанг кечасида Наманган вилояти вакили, чортоқлик Наимжон Тўхтабоев Ватанимиз шарафини муносиб тарзда ҳимоя қилди.

Жаҳон ареналарида катта тажриба тўплаган истеъдодли ҳамюртимиз 77 килограмм вазн тоифасида франциялик номдор рақиб Лассана Кулибага қарши рингга кўтарилди.

Шиддатли жангда ҳакамлар қарори билан Наимжон Тўхтабоевнинг ғалаба қозонганлини эътироф этилди.

 Ватандошимизни навбатдаги ажойиб натижа билан наманганлик спорт ихлосмандлари номидан чин дилдан табриклаймиз.