2021 йил 23 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг Чортоқ туманидаги халқ қабулхонасида юридик ва жисмоний шахсларнинг қабули ўтказилди.

Қабул давомида уй-жой, оилавий тадбиркорликни йўлга қўйиш, моддий ёрдам, болалар нафақаси олиш, ишга жойлашиш, даволанишда амалий ёрдам бериш, контракт пулини тўлаб бериш ва бошқа соҳаларга оид масалалардаги 70 та мурожаат қайд этилди. Улардан 18 таси жойида ҳал этилди, 21 тасига ҳуқуқий тушунчалар берилди. Қўшимча ўрганиш ва маблағ талаб этадиган 31 та мурожаат туман ҳокими томонидан белгиланган тартибда кўриб чиқиш учун тегишли ташкилотларга йўналтирилиб, ижроси назоратга олинди.