Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан ҳафтанинг ҳар жума куни “Сиёсий маърифат соати” ўтказилмоқда. Чортоқ тумани ҳокимлиги ходимлари, туманда фаолият юритаётган давлат хизматчилари бу ўқувларда фаол иштирок этиб келмоқдалар.

Бугунги ўқувда иштирокчилар Ўзбекистон ва хориждаги муҳим жараёнлар тафсилоти таништирилгач, Давлат бошқаруви академияси доценти Лола Инагамова "Вақтни бошқариш (Time-management)" мавзусида маъруза қилди.

Жаҳон банкининг “Ўрта шаҳарларни комплекс ривожлантириш” лойиҳаси доирасидаги бунёдкорлик ишлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда. Бозордаги ишлар ҳам жадал давом эттирилмоқда. Туманда ҳозиргача ёшлар ижодиёт маркази, ҳокимлик маъмурий биноси, махсус техникалар учун автогараж фойдаланишга топширилди.

Аҳоли муаммолари билан ишлаш барча даражадаги раҳбарлар, соҳа мутасаддилари фаолиятининг ажралмас қисмига айланди. Буни ҳафтанинг ҳар сешанба куни ўтказилаётган қабулларда келиб тушаётган муаммоли масалаларга туман ҳокими бошчилигида қонуний ечим топилаётгани мисолида ҳам кўриш мумкин. 2022 йил 19 июль куни Чортоқ тумани ҳокимлигида ўтказилган қабул фуқаролар учун яна бир имконият бўлди.

Ижтимоий тармоқларда Чортоқ туман тиббиёт бирлашмасига қарашли кўп тармоқли марказий поликлиника биносининг ер-тўла қисмидаги ҳолат бўйича эълон қилинган видеоматериал юзасидан қуйидагилар маълум қилинади:

2022 йил 17 июль куни Чортоқ туманидаги “Ором” тантаналар мажмуасида қишлоқ хўжалигининг асосий тармоқларидан бири ҳисобланган ғаллачилик фидойиларини эътироф этишга бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

Дарҳақиқат, вилоятда 2022 йил қишлоқ хўжалиги соҳаси учун баракали келди. Пиллакор ва ғаллакорларимиз зафар маррасига ёруғ юз билан етиб келдилар.