Жаҳон банкининг “Ўрта шаҳарларни комплекс ривожлантириш” лойиҳаси доирасидаги бунёдкорлик ишлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда. Бозордаги ишлар ҳам жадал давом эттирилмоқда. Туманда ҳозиргача ёшлар ижодиёт маркази, ҳокимлик маъмурий биноси, махсус техникалар учун автогараж фойдаланишга топширилди.

“Дўстлик” маҳалласида “Texno qurilish-889” МЧЖ қуриб битказган автогаражнинг лойиҳа қиймати 3 млрд 521 млн сўм. Бу ерда фаолият бошлаган “Chortoq maxsus texnika” унитар корхонасига 8 млрд 455 млн сўмлик 15 та замонавий техника сотиб олинди. Биргина дарахтларни кўчириб экиш машинаси яшил маконларни сақлаб қолишда қўл келмоқда. Қувонарлиси, 22 та янги иш ўрни яратилди.

Очилиш маросимида туман ҳокими Анваржон Отаходжаев, мутасадди раҳбарлар, тегишли ташкилотлар вакиллари иштирок этдилар. Рамзий лента кесилгач, техникаларнинг имкониятлари билан танишилди. Эҳсон дастурхони атрофида дуои фотиҳа қилиниб, корхона фаолиятига ривож тиланди.