Аҳоли муаммолари билан ишлаш барча даражадаги раҳбарлар, соҳа мутасаддилари фаолиятининг ажралмас қисмига айланди. Буни ҳафтанинг ҳар сешанба куни ўтказилаётган қабулларда келиб тушаётган муаммоли масалаларга туман ҳокими бошчилигида қонуний ечим топилаётгани мисолида ҳам кўриш мумкин. 2022 йил 19 июль куни Чортоқ тумани ҳокимлигида ўтказилган қабул фуқаролар учун яна бир имконият бўлди.

Жумладан, “Соҳибкор” маҳалласи “Райхон” кўчасидан ичимлик суви таъминоти масаласида келган бир гуруҳ аҳоли вакиллари мурожаатлари қаноатлантирилганидан хурсанд қайтишди.

Келиб тушаётган мурожаатлар ўрганилганда уларнинг аксарияти туман марказига келмасдан маҳалланинг ўзида ҳал бўладиган масалалар экани маълум бўлмоқда. Фуқаролар йиғини масъуллари, ҳоким ёрдамчилари, ёшлар етакчилари бу масалалардан хабардор бўлишлари, ваколатлари даражасида ҳал этишга ўз ҳиссаларини қўшишлари лозим.