Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан ҳафтанинг ҳар жума куни “Сиёсий маърифат соати” ўтказилмоқда. Чортоқ тумани ҳокимлиги ходимлари, туманда фаолият юритаётган давлат хизматчилари бу ўқувларда фаол иштирок этиб келмоқдалар.
Бугунги ўқувда иштирокчилар Ўзбекистон ва хориждаги муҳим жараёнлар тафсилоти таништирилгач, Давлат бошқаруви академияси доценти Лола Инагамова "Вақтни бошқариш (Time-management)" мавзусида маъруза қилди.

Шундан сўнг ҳафта давомида қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти ҳақида маълумот берилди.
Ўқув доирасида “Бир чимдим” маънавият" лойиҳаси ҳам иштирокчилар эътиборига ҳавола этиб келинмоқда.
Эслатиб ўтамиз, ўқувни Агентликнинг ilm.argos.uz платформаси ҳамда YouTubeдаги расмий саҳифаси орқали кўриш мумкин.





