Янгиликлар
Мурожаатда “Туркистон” маҳалласидаги кўп қаватли уйлар ҳудудида туман ҳокимининг амалий ёрдами билан омборхона қуриш масаласи ҳал этилган. Туман қурилиш бўлими ҳамда уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими мутасаддилари 2-сонли кўп қаватли уйда яшовчи 16 хўжалик ўз ҳисобидан 3.30 метр ҳажмда омборхона қуриши мумкинлигини айтишган
Умумий қиймати 3 млрд 714 млн сўмлик ушбу лойиҳани ишга туширилиши натижасида 12 та янги иш ўрни яратилди. Завод соатига 60 м3 бетон қоришмаси тайёрлаш қувватига ҳамда “Elmaar Group” брендига эга.
Аҳоли рўйхатга олиш тадбири мустақиллик йилларида илк бор бутун Республика миқёсида ўтказилиши инобатга олган ҳолда, унга пухта тайёргарлик кўриш ишлари амалга оширилиши керак. Бунда албатта ривожланган давлатлар тажрибаси ўрганилиб келинмоқда. Бу борада тажрибалари кўп давлатлар танлаб олинган. Илгариги бўлиб ўтган аҳолини рўйхатга олиш тадбири билан албатта бугунги аҳолини рўйхатга олиш жараёнларида фарқлар мавжуд.
Чортоқ тумани ҳокимлиги, “Uztex Group” компанияси, оила ва хотин-қизлар бўлими ҳамкорлигида ёзги томошагоҳда “Инсон қадри улуғланган юртда азиздир аёл” шиори остида маданий тадбир ташкил этилди.
Муборак ҳаж сафарига бориш, табаррук Каъбатуллоҳни зиёрат қилиш ҳар бир мўмин-мусулмоннинг нияти, орзусидир. Президентимиз эътиборлари ва ғамхўрликлари билан ватандошларимиз эмин-эркин бу фарзни адо этиш бахтига муяссар бўлдилар.










