Чортоқ туман маҳаллий бюджет режа кўрсаткичлари 2021 йил 1 ярим йилликда контингент даромадлар режаси 39 155,7 млн.сўм белгиланган бўлиб, ҳақиқатда 44 433,6 млн.сўмга ёки режага нисбатан 5 млрд 277.9 млн сўм 113,5 фоизга Шундан маҳаллий бюджет даромадлар режаси 20 млрд 577.9 млн.сўм белгиланган бўлиб, ҳақиқатда тушумлар 22 млрд 091,1 млн.сўмга режага нисбатан 1 млрд 513.2 млн сўм ёки аниқланган режага нисбатан 107,4 фоизга бажарилди.
Маҳаллий бюджет режа кўрсаткичлари 2021 йил 2 чорак контингент даромадлар режаси 20 млрд 682,1 млн.сўм белгиланган бўлиб, ҳақиқатда 24 млрд 469,7 млн.сўмга режага нисбатан 3 млрд 787 млн сўм ёки 118,3 фоизга Шундан маҳаллий бюджет даромадлар режаси 10 млрд 812.0 млн.сўм белгиланган бўлиб, ҳақиқатда тушумлар 11 млрд 683,4 млн.сўмга режага нисбатан 871.4 млн сўм ёки аниқланган режага нисбатан 106,9 фоизга бажарилди.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 29 июндаги 445-сонли қарори ижросини таъминлаш юзасидан туман молия бўлими ҳамда туман давлат солиқ инспекцияси билан биргаликда мунтазам равишда ўрганишлар ўтказилиб, ўрганишлар натижаси бўйича туман хокимлиги ва туман Давлат солиқ инспекцияларига тақдимномалар киритиб борилмоқда. 2021 йилнинг 1 июль кунига қадар, туман бўйича 410 та холатда рўйхатдан ўтмасидан фаолият олиб бораётганлиги сабабли 624 800 минг сўм маҳаллий бюджетга қўшимча даромадлар аниқланди. Шундан, тумандаги дехқон фермер хўжаликлари ва боғдорчилик йўналишлари бўйича рўйхатдан ўтмаган фермерлар 354 та ҳолатда 589 700 минг сўм, якка тартибдаги тадбиркорлар бўйича 56 та 35 100 минг сўм рўйхатдан ўтказилмаганлиги аниқланган.
Туман маҳаллий бюджетининг 2021 йил 1- ярим йиллик бўйича харажатлари жами аниқланган режаси 86 млрд 001,1 млн.сўм белгиланган бўлиб, 1 июл ҳолатига 83 млрд 950,6 млн.сўмга ёки 97,6 фоизга бажарилди.
Туман маҳаллий бюджетининг 2021 йил 2-чораги бўйича харажатлари жами аниқланган режаси 43 млрд 150,9 млн.сўм белгиланган бўлиб, 1 июл ҳолатига 44 млрд 920,4 млн.сўмга ёки 104,1 фоизга бажарилди.
Жумладан, ижтимоий соҳа ва уни қўллаб қувватлаш сохасига 2021 йил 2-чорагига аниқланган режа 35 млрд 438,3 млн.сўм белгиланган бўлиб, 1 июл ҳолатига 34 млрд 970,3 млн.сўм ёки 98,6 фоизга бажарилди.
Бундан Маориф бўйича аниқланган режа 7 млрд 730,9 млн.сўм белгиланган бўлиб, 1 июл ҳолатига 7 млрд 291,3 млн.сўмга ёки 94,3 фоизга;
- Соғлиқни сақлаш соҳасига 16 млрд 189,7 млн.сўм режалаштирилган бўлиб, 1 июл ҳолатига 16 млрд 230,3 млн.сўмга ёки 100,3 фоизга;
- Болали оилаларга ва кам таъминланган оилаларга нафақалар ва компенсациялар бўйича 11 млрд 517,6 млн.сўм режа белгиланган бўлиб, 1 июл ҳолатига 11млрд 448,6 млн.сўмга ёки 99,4 фоизга;
Иқтисодиёт харажатларига 1 млрд 599,9 млн.сўм режа белгиланган бўлиб, 1 июл ҳолатига 1 млрд 643,7 млн.сўмга ёки 102,7 фоизга;
Захира харажатларига 700,2 млн.сўм режа белгиланган бўлиб, 1 июл ҳолатига 546,5 млн.сўмга ёки 78,0 фоизга;
Бошқа харажатлар учун 6 млрд 469,2 млн.сўм режа белгиланган бўлиб, 1 июл ҳолатига 9 млрд 650,7 млн.сўмга ёки 149,2 фоизга бажарилиши таъминланди.
Шундан маҳаллий бюджет даромадлар режасини ошириб бажарилган 863.0 млн сўм маблағни
1.Чортоқ туман маҳаллий бюджетига вилоят маҳаллий бюджетидан
қайтариб бериш шарти билан туман тиббиёт бирлашмасига қарашли Соз-сой оилавий шифокорлик пунктини капитал таъмирлаш ишлари учун 1 млрд 139 млн сўм ссуда маблағлари олинган ушбу ссуда маблағини 2 чорак даромадлар режасини ошириб бажарилган қисми ҳисобидан 589.0 млн сўм маблағ қайтарилди.
- Туманда маҳаллий бюджетнинг 2-чорак даромадлар режасини ошириб бажарилган қисми ҳисобидан "Open budjet"га 30 фоиз маблағ йўналтириш учун 261 млн 463 минг сўм маблағ ажратилди.
Ушбу "Open budjet" учун жамғарма ташкил этилиб бу жамғармада йил бошидан қўшимча манбалари ҳисобидан 338 млн 363 минг сўм маблағ шакиллантирилди. Юқоридаги шакиллантирилган маблағларни туманимиз ахолиси учун зарур бўлган ишларга фуқаролар берган овозларидан келиб чиқиб тақсимланишини маълум қиламиз.





