Ўзбекистон Республикаси мудофаасига кўмаклашувчи "Ватанпарвар" ташкилоти Чортоқ ЎСТК, Миллий гвардия қўриқлаш бўлими, халқ таълими бўлими ҳамкорлигида умумтаълим мактаблари ўқувчилари ўртасида "Наврўз" умумхалқ байрами муносабати билан “Ҳаво қуролидан ўқ отиш” бўйича туман “Ҳокими кубоги” учун туман биринчилигининг III- босқич финал мусобақаси бўлиб ўтди.

Унда спортнинг амалий турлари бўйича шахмат-шашка, теннис, камондан ўқ отиш бўйича ҳам ўқувчилар куч синашдилар.
Мусобақанинг якуний тақдирлаш маросимида туман ҳокими ўринбосари Дилфуза Ҳакимова, Миллий гвардия Чортоқ туман қўриқлаш бўлими ходимлари, туман ХТБ дан вакиллар иштирок этишди.
Мусобақа якуний натижаларига кўра:
1-ўринни ЎСТК тўгарак жамоаси,
2-ўринни 42-мактабнинг “Парвоз” жамоаси,
3-ўринни 48-мактабнинг “Шунқорлар”жамоаси қўлга киритишди ва Чороқ туман ҳокими кубоги ва ЎСТК нинг фахрий ёрлиқ ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирландилар.





