1989 йил 15 февраль куни чекланган контингент ҳарбий қисмлари Афғонистон ҳудудидан олиб чиқилган. 1994 йил 15 февралда Ўзбекистон “Ветеран” жангчи-фахрий ва ногиронлар бирлашмаси ташкил этилган. Ушбу сана муносабати билан жафокаш афғон заминида жанггоҳларда қарийб 10 йил давом этган ҳарбий ҳаракатларда қатнашган чортоқлик ветеран ҳарбийлар учун туман ҳокимлиги томонидан байрам тадбири ташкил этилди.

Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Акмалжон Умурзақов тадбир иштирокчиларини шонли сана билан қизғин табриклаб, самимий тилакларини билдирди. Шундан сўнг жангчи фахрийларга туман ҳокимлигининг байрам совғлари топширилди.
Байрам тадбири тўкин дастурхон атрофида туман маданият бўлими санъаткорлари ижросидаги концерт дастури билан давом этди.





