Чортоқ туманида халққа ҳалол хизмат қилиб, элда ҳурмат, эътибор қозонган меҳнат фахрийлари кўпчиликни ташкил этади. Саноат соҳаси билимдони Каримжон Дедамирзаев ҳамда моҳир педагог, фольклоршунос, болалар шоири, кўплаб мақолалар ва 50 дан ортиқ китоблар муаллифи Оташ Холмирзаевлар ана шундай фаол нуронийлардан.

Чортоқ тумани ҳокимлиги, Нуронийлар жамоатчилик кенгаши, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди туман бўлинмаси ҳамкорлигида юқорида номлари қайд этилган ҳамюртларимиз хонадонларига йўқлов уюштирилди. Дилдан қурилган суҳбат давомида уларнинг меҳнат фаолияти ёдга олинди. Ўз ўрнида хонадон соҳиблари юртимизда бўлаётган ўзгаришлар, инсон қадрини улуғлаш борасида олиб борилаётган ишларни эътироф этдилар. Меҳр-оқибатга йўғрилган қайноқ дил изҳорлари ва беминнат совға-саломлардан нуронийлар қалби қувончга тўлди.