Наманган вилояти ҳокими бошчилигидаги ишчи гуруҳ томонидан ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш лойиҳаларини ўрганишлар давомида Чортоқдаги “Бешкапа” маҳалласида жойлашган "Ёшлар" кичик саноат зонасида олиб борилаётган қурилиш ишлари билан танишилди.

Етти гектар майдонда умумий қиймати 95,5 млрд сўмлик электрощит, металл маҳсулотларини қайта ишлаш, электродвигателлар, тиш протезлари ва уларнинг хомашёлари, болалар пойабзаллари, сантехника мебель ва трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқариш йўналишидаги 37 та лойиҳа амалга оширилиши ва 1275 та янги ишчи ўрни яратилиши кўзда тутилган. Қурилиши якунланган лойиҳалар ишга туширилди. Қолганларида қурилиш ишлари давом эттирилмоқда.

Вилоят ҳокими Шавкатжон Абдуразаков қурилиш ишларини жадаллаштириш, лойиҳаларни тезроқ ишга тушириш бўйича кўрсатмалар берди.