Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан ҳафтанинг ҳар жума куни “Сиёсий маърифат соати” ўтказилмоқда. Чортоқ тумани ҳокимлиги раҳбарияти ва ходимлари, туманда фаолият юритаётган давлат хизматчилари бу ўқувларда фаол иштирок этиб келмоқдалар.

Бугунги ўқувда иштирокчилар Ўзбекистон ва хориждаги муҳим жараёнлар тафсилоти ҳамда ҳафта давомида қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти билан таништирилмоқда.

Шунингдек, "Давлат хизматчиси қандай фазилатларга эга бўлиши керак?", "Давлат бошқарувида бюрократияга қарши курашнинг замонавий механизмлари" мавзулари ҳақида маълумот берилмоқда. Ўқув доирасида “Бир чимдим” маънавият" лойиҳаси ҳам иштирокчилар эътиборига ҳавола этиб келинмоқда.

Эслатиб ўтамиз, ўқувни Агентликнинг ilm.argos.uz платформаси ҳамда YouTubeдаги расмий саҳифаси орқали кўриш мумкин.