Чортоқ туманида байрам муносабати билан секторлар кесимида "Маҳалла" хайрия жамоат фонди қошидаги "Саховат ва кўмак" жамғармаси маблағлари ҳисобидан кам таъминланган хонадонлар ҳолидан хабар олиниб,

уларга ижтимоий ёрдам кўрсатилди. Йўқловлар доирасида юздан ортиқ эҳтиёжманд оилалар, беморлар, қариялар, ногиронлиги бўлган юртдошларимизга 12 турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари байрам туҳфаси сифатида етказиб берилди.
Бу эса юртдошларимизнинг ҳаётдан рози бўлиб яшаши ҳамда байрам шукуҳининг янада ошишига хизмат қилмоқда. Йўқлов тадбирлари давом этмоқда.





