Чортоқдаги "Шуҳрат" хусусий корхонасига қарашли "Парпиев" мажмуасида "Халқаро ногиронлар куни" муносабати туман ҳокимлиги томонидан маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш, оила ва хотин-қизлар, маданият, тиббий ижтимоий хизматларни ривожлантириш бўлимлари, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди, "Қизил ярим ой", ногиронлар ҳамда кўзи ожизлар жамияти ҳамкорлигида ўтказилган тадбир

ногиронлиги бўлган шахсларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш, уларни жамиятимизнинг тўлақонли аъзоси эканликларини яна бир амалий ифодаси бўлди.

Бугунги кунда туманда 3208 нафар имконияти чекланган кишилар, 251 нафар якка-ёлғиз фуқаролар бор. Шундан 634 нафари вояга етмаганлардир.  Жорий йилнинг ўзида уларнинг 70 нафарига махсус аравачалар, 28 та эшитиш мосламаси ва бошқа зарур буюмлар  топширилди. Шунингдек, йил бошидан бери 170 нафар пенсионер ва ногиронлиги бор шахслар” сиҳатгоҳларда бепул дам олиб, соғлиқларини тиклаб қайтишди.

Тадбирда туман ҳокими Анваржон Отаходжаев иштирок этиб, ўзининг эзгу тилакларини билдирди. Уларга нафақат муҳим саналарда, балки доимий равишда эътибор ва ғамхўрлик кўрсатиб борилишини таъкидлади. 14 кишига махсус аравача, эшитиш мосламаси ва бошқа воситалар топширилди. Файзли дастурхон атрофида концерт дастури намойиш қилингани таклиф этилганларнинг бир гуруҳига совғалар берилгани кўнглини тоғдек кўтарди.