Жорий йилнинг 10 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида иқтисодиёт тармоқлари, аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларида қайта тикланувчи энергия манбаларидан кенг фойдаланиш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилган эди. 

Мазкур йиғилишда қайта тикланувчи энергия ускуналарини ўрнатган аҳоли ва тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш бўйича янги тизим жорий этилиши таъкидланди. Бу борадаги вазифалар ижроси доирасида давлат органлари, корхона ва ташкилотларнинг маъмурий биноларида, аҳоли хонадонларида қайта тикланувчи, муқобил энергия манбаларидан, хусусан, қуёш энергиясидан самарали фойдаланиш борасида тизимли ишлар олиб борилмоқда.

Хусусан, Чортоқ туман электр таъминоти корхонаси биносининг том қисмига қуввати 5 кВтли қуёш фотоэлектр станциялари ўрнатилди