Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва “Судлар тўғрисида”ги Қонунда судьяларга юксак мақом берилган. Улар Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тайинланади, унинг тақдимномасига биноан Олий Мажлис Сенати томонидан сайланади ёки Судьялар олий кенгаши томонидан тайинланади. Бунинг учун ижро ҳокимиятининг маҳаллий органлари розилиги талаб қилинмайди.

Қонун давлат муассасалари, фуқаро ва ташкилотларга судга ҳурмат билан қараш мажбуриятини юклайди.
Давлат ҳокимиятининг бирон-бир идораси судга одил судловни амалга ошириш билан боғлиқ бўлмаган вазифалари юклаши мумкин эмас.
Судга ҳурматсизлик қилишга йўл қўйилмайди ва бу қонун билан белгиланган тартибда жазоланиши лозим.
Конституциянинг 112-моддасигаасосан судьялар мустақилдирлар ва фақат қонунга бўйсунадилар.
Судьяларнинг одил судловни амалга ошириш борасидаги фаолиятига бирон-бир тарзда аралашишга йўл қўйилмайди ва бундай аралашиш қонунга мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлади.
Иброҳим ЖАББАРОВ,
Жиноят ишлари бўйича Чортоқ тумани суди раиси





