"Ўзгидромет" Ўзбекистон бўйлаб  1 декабрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.Унга кўра: Ҳаво ўзгариб туради, кечаси ва ерталаб баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин.

Ҳарорат кечаси 0-5° илиқ, кундузи 2-7° илиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудлари

Ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, баъзи жойларда кучли бўлиши мумкин. Туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 3-8°совуқ, кундузи 0-5° совуқ бўлади.