Янгиликлар
Давлатимиз раҳбарининг кўрсатмасига асосан, Республика бўйлаб маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчилари, ёшлар етакчилари ва хотин-қизлар фаоллари орасидан юқори натижаларга эришган 1000 нафар номзод Салоҳиятли кадрлар захирасига саралаб олинган. Наманган вилоятида ҳам 84 нафар номзод ушбу рўйхатга киритилган.
Номзодларнинг билим, кўникма ва малакаларини ривожлантириб бориш мақсадида, Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Наманган вилояти филиали томонидан ҳар ойда ўқув семинарлар ташкил этиб келинмоқда.
Бугун ташкил этилган ўқувда Бошқарув кўникмаларини ривожлантириш ва Бозор иқтисодиётининг мазмуни, ўтиш даври ва унинг Ўзбекистондаги хусусиятлари мавзуларида Наманган муҳандислик-технология институтининг професссор-ўқитувчилари томонидан маърузалар қилинди.
Якунида ўқув - семинар иштирокчилари билан ўтказилган ўқувнинг аҳамияти ҳамда келгуси ўқувларни ташкил этишда эътибор берилиши лозим бўлган мавзулар ва йўналишлар тўғрисида фикр- алмашинилди.
Бугун Чортоқ Абу Али ибн Сино номидаги жамоат саломатлиги техникумида "Миллий қадриятларимиз, миллий либосларимиз - меросимиз ва фахримиз" мавзусида вилоят семинари бўлиб ўтди.
Унда Наманган вилояти ҳокимининг жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар масалалари бўйича ўринбосари Жамшид Хатамов, Чортоқ тумани ҳокими Илҳомжон Саттаров, Республика тарғибот гуруҳи аъзоси, ишчи гуруҳ раҳбари Нигора Якубова, вилоят бош отинойиси Ашурахон Ҳўжаева, туман ҳокимининг ўринбосари, оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Феруза Мансурова, отинойилар, ҳамкор ташкилотлар ҳамда хотин-қизлар фаоллари иштирок этишди.
Семинарда миллий либослар тарғиботи, оилаларда ажримлар, қариндош-уруғлар ўртасидаги никоҳ ва эрта турмушнинг олдини олиш ҳамда унинг оқибатлари ҳақида фикрлар билдирилди. Семинар давомида мавзуга оид саҳна кўринишлари намойиш этилди.
Якунда бир қатор фаол отинойилар эсдалик совғалари ҳамда ташаккурномалар билан тақдирланди.
Бугун Чортоқ тумани ҳокими Илҳомжон Саттаров бошчилигида секторлар раҳбарларининг ёшлар ва пробация ҳисобида турувчи назорат остидаги шахслар билан учрашуви Соҳибкор маҳалласида бўлиб ўтди.
Очиқ ва самимий руҳда бўлиб ўтган мулоқот давомида ёшларнинг мурожаатлари, таклиф ва ташаббуслари тингланди.
Хусусан, ёшлар томонидан иш билан таъминлаш, моддий ёрдам, банк кредитларини расмийлаштириш, оилавий тадбиркорликни ривожлантириш каби масалаларда мурожаатлар бўлди.
Учрашувда йўлланган мурожаатларнинг аксариятига шу жойнинг ўзида ечим топилди. Вақт талаб қиладиганлари бўйича тегишли масъулларга тез фурсатларда ижобий ечим топиш бўйича кўрсатмалар берилди.
Миллий маданиятимизнинг узвий қисми бўлган театр санъати маърифат улашувчи, саҳна ва томошабин ўртасида жонли мулоқот ўрнатувчи маскан бўлиб, бу даргоҳда юксак фазилатлар ҳамда умуминсоний ғоялар тараннум этилади.Чортоқ туманида ҳам танловнинг ҳудудий босқичи ўтказилди.
Танлов аввалида туман мактабгача ва мактаб таълими бўлимининг маънавий-маърифий ишлар бўйича шўъба мудири Гулбаҳор Ғофуровасўз олиб, барча иштирокчиларга омадлар тилади.Танлов шартларига кўра, умумтаълим мактаби жамоалари мактаб ҳаёти, анъаналар ва таълим жараёнларини саҳна кўринишлари орқали намойиш этдилар.Миллий маданият, маънавият ва тарихий қаҳрамонлар саҳна кўринишларида гавдалантирилди.
Танлов якуни бўйича ғолиб жамоалар туман босқичига йўлланмани қўлга киритди.
Туманимизда тадбиркор Саидакбар Нуриддинов томонидан "Наманган" МФЙ ҳудудида янги "NUR MARKET" савдо маркази фаолияти йўлга қўйилди. Очилиш маросимида туман ҳокимининг ўринбосари Дилфуза Ҳакимова, "Нуронийлар" жамоатчилик кенгаши раиси Умурзоқ Саттаров ҳамда фахрийлар иштирок этишди. Сўзга чиққанлар томонидан тадбиркор фаолияти эътироф этилиб, мазкур савдо маркази кўп йиллар давомида халқимизга хизмат қилишини тилаб дуолар қилинди. Яхши ниятлар ила рамзий лента қирқилди. Айтиш жоизки, савдо марказида 8 та доимий иш ўрни яратилди.





