Бугун Чортоқ Абу Али ибн Сино номидаги жамоат саломатлиги техникумида "Миллий қадриятларимиз, миллий либосларимиз - меросимиз ва фахримиз" мавзусида вилоят семинари бўлиб ўтди.
Унда Наманган вилояти ҳокимининг жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар масалалари бўйича ўринбосари Жамшид Хатамов, Чортоқ тумани ҳокими Илҳомжон Саттаров, Республика тарғибот гуруҳи аъзоси, ишчи гуруҳ раҳбари Нигора Якубова, вилоят бош отинойиси Ашурахон Ҳўжаева, туман ҳокимининг ўринбосари, оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Феруза Мансурова, отинойилар, ҳамкор ташкилотлар ҳамда хотин-қизлар фаоллари иштирок этишди.
Семинарда миллий либослар тарғиботи, оилаларда ажримлар, қариндош-уруғлар ўртасидаги никоҳ ва эрта турмушнинг олдини олиш ҳамда унинг оқибатлари ҳақида фикрлар билдирилди. Семинар давомида мавзуга оид саҳна кўринишлари намойиш этилди.
Якунда бир қатор фаол отинойилар эсдалик совғалари ҳамда ташаккурномалар билан тақдирланди.





