Чортоқ туманида аҳоли мурожаатлари билан ишлаш борасидаги ишлар тизимли йўлга қўйилган. Хусусан, ҳафтанинг ҳар шанба куни ўтказилаётган қабуллар бу борадаги ишларнинг узвий давоми бўлмоқда. Келиб тушаётган муаммоли масалаларга туман ҳокими Илҳомжон Саттаров бошчилигида халқ қабулхонаси, тегишли ташкилотлар масъуллари иштирокида қонуний ечим топилмоқда.

Бугунги қабулда мурожаатлар масъуллар иштирокида бирма-бир тингланиб, жойида ҳал этиш чоралари кўрилди. Ўрганиш талаб этадиганларининг ечими юзасидан вазифалар белгиланиб, тегишли мутасаддиларга йўналтирилди. Ҳар бир масаланинг қаноатлантирилиши назоратга олинди.

Чортоқ туман ИИБ  мажлислар залида муқаддам гиёҳвандлик билан боғлиқ бўлган жиноятлар содир этганлиги учун жавобгарликка тортилган ва ҳозирги кунда туман ИИБ Пробация ҳисобида турган назорат остидаги шахслар билан учрашув ҳамда тиббий кўрик ташкил этилди.

Унда туман ҳокимининг ўринбосари Д.Ҳакимова ва ИИБ вакиллари ҳамда мутасадди раҳбарлар иштирок этди. Мулоқот давомида пробация гуруҳи ҳисобида турувчи назорат остидаги шахсларнинг ижтимоий-ҳуқуқий муаммолари ҳам ўрганилди. Уларга келгусида мамлакатимизда фуқаролар учун яратилаётган шароитлардан тўғри фойдаланиб яшаш ва жиноят кўчасига кириб қолмаслик, шунингдек, гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларни истеъмол қилишнинг салбий оқибатлари тўғрисида тушунчалар берилди.

Наманган вилояти ҳокимининг ўринбосари Ғ.Муродхўжаев Чортоқ туманида бўлиб, 2025 йилда хусусий шерикчилик асосида амалга оширилиши режалаштирилаётган йирик лойиҳалар ҳамда ижтимоий соҳа объектлари фаолияти билан танишди.

Хусусан, туман тиббиёт бирлашмасига қарашли хўжалик ҳисобида фаолият юритаётган неврология бўлимининг мавжуд имкониятлари ўрганилди.

Шунингдек, “Ташаббусли бюджет” лойиҳаси асосида таъмирланаётган юз ўринли ички касалликлар бўлимидаги таъмирлаш ишлари билан танишиб, қурилиш ишларини тез ва сифатли бажарилиши бўйича керакли тавсия ва топшириқлар берилди.

Туман тиббиёт бирлашмасининг куз-қиш мавсумига тайёргарлиги, иситиш қозонларининг ҳолати ўрганилди.

Ўрганишлар давомида тумандаги бир қатор нодавлат мактабгача таълим ташкилотларида ҳам бўлиб, мавжуд шароитлар кўздан кечирилди.

Юртимиздаги умумтаълим мактаблари ўқувчи-ёшлари ўртасида Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуслари билан илк маротаба ташкил этилган "Турон" мактаб театри" Республика танловининг Чортоқ туман (шаҳар) босқичи бўлиб ўтди.Танлов шартларига кўра, иштирокчи жамоалар миллий маданият, маънавият ва тарихий қаҳрамонларни саҳна кўринишларида гавдалантиришди.

Тақдирлаш маросими аввалида туман ҳокимининг ўринбосари Дилфуза Ҳакимова сўз олиб, барча иштирокчилар ва ғолиб жамоаларни ютуқлари билан муборакбод этди.

Натижаларга кўра, 53-мактаб жамоаси ғолиб деб топилиб, вилоят босқичига йўлланмани қўлга киритди. Ғолиб жамоалар қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.

🔰Чортоқ тумани "Дўстлик" маҳалласида комплекс ижтимоий хизмат кўрсатувчи ходим Машхура Сафарова фаолияти юзасидан ўқув-семинари ташкил этилди.

🔰Семинарда ижтимоий ходимлар соҳа бўйича зарурий тушунча ва кўникмаларга эга бўлишиб, маҳаллада ижтимоий ходим учун яратилган шароитлар ва зарур бўлган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар юритилиши билан танишишди.

🔰2025 йилда ижтимоий ходим томонидан амалга оширилиши режалаштирилган мақсадли кўрсаткичлар бўйича режалар тақдимоти ва маҳаллада жорий этилган кичик мини лойиҳа структураси ва амалдаги фаолияти батафсил ўрганилди.

Чортоқ туман “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази