Бугун Чортоқ тумани ҳокими Илҳомжон Саттаров бошчилигида секторлар раҳбарларининг ёшлар ва пробация ҳисобида турувчи назорат остидаги шахслар билан учрашуви Соҳибкор маҳалласида бўлиб ўтди.

Очиқ ва самимий руҳда бўлиб ўтган мулоқот давомида ёшларнинг мурожаатлари, таклиф ва ташаббуслари  тингланди.

Хусусан,  ёшлар томонидан иш билан таъминлаш,  моддий ёрдам,     банк кредитларини расмийлаштириш, оилавий тадбиркорликни ривожлантириш каби масалаларда мурожаатлар бўлди. 

Учрашувда йўлланган мурожаатларнинг аксариятига шу жойнинг ўзида ечим топилди.  Вақт талаб қиладиганлари бўйича  тегишли масъулларга тез фурсатларда ижобий ечим топиш бўйича кўрсатмалар берилди.