Давлатимиз раҳбари қишлоқ хўжалигида сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва йўқотишларни камайтириш масалаларига тўхталиб, бир йил давомида сувни тежаш бўйича фавқулодда иш тизимига ўтилишини таъкидлаганди. Ушбу оқилона топшириқ ижросини таъминлаш мақсадида бугун ҳар бир ҳудудда ишлар авж паллага кирган. Юртимиздаги қишлоқ хўжалиги экин майдонларига борувчи канал ва ариқларнинг катта қисми бетонлаштирилмаган. Шунинг ҳисобига улардан оқиб ўтувчи сувнинг ерга сизиб кетиши натижасида сарфи юқори бўлади. Бунинг олдини олиш учун эса дала четидаги ариқлар ва каналларни бетонлаш зарур.

Чортоқ туманида ҳам бу борадаги ишлар тизимли равишда, жадаллик билан олиб борилмоқда. Катта Наманган магистрал каналининг Чортоқ тумани ҳудудидан ўтган қисмларида бетонлаш ишлари жадал давом эттирилмоқда. Қолаверса, тумандаги фермер хўжаликларида ҳам ички ариқларда бетонлаш ишлари бажарилиб, якунига етказиш чоралари кўрилмоқда.

Чортоқ туманидаги “Тенгдош” МФЙ раиси М.Дадамирзаева ташаббуси билан “Бахт” кўчасидаги  оқава сув ариқларида бетонлаш ишлари олиб борилмоқда.

Албатта, бу жараён, энг аввало, сувнинг исроф бўлишини олдини олиши билан аҳамиятлидир. Қолаверса, кўчаларнинг янада чирой очишида муҳим аҳамият касб этади.

Шу ўринда, туманимиздаги барча маҳаллалар фаолларидан бу борада янги-янги ташаббусларни кутиб қоламиз.

Бугун Чортоқ тумани ҳокимининг ўринбосари Феруза Мансурова туман Адлия бўлимига қарашли ФҲДЁ бўлими ҳамда Чортоқ туман тиббиёт бирлашмаси ходимлари билан ҳамкорликда ФҲДЁга никоҳ қуриш учун ариза берган ёшлар ва оналар билан давра суҳбати уюштиришди. 

🔰Марказ директори томонидан тумандаги “Балиқ кўл” маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи фуқаролар учун сайёр қабул ўтказилди.

🔰Қабул давомида фуқаролардан келиб тушган мурожаатлар тингланиб, муаммолар юзасидан тегишлича тушунтиришлар берилди.

🔰Фуқаролар мурожаатларини ўз ўрнида ҳал этиш мақсадида яшаш шароитлари ўрганилди ва белгиланган хизматларни кўрсатиш мақсадида аризалар киритилди.

Чортоқ туман "Инсон" ижтимоий хизматлар маркази.

Чортоқ тумани ҳокимлигининг мажлислар залида Чортоқ туман фермер ва деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Тадбирда Чортоқ туман фермерлар Кенгаши, соҳадаги ташкилотлар ҳамда  фермер хўжаликлари раҳбарлари иштирок этишди.

Кун тартибида 3 та масала кўриб чиқилди:

✅ Чортоқ туман фермер ва деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашиниЧортоқ туман фермерлар кенгаши деб тасдиқлаш;

✅Чортоқ туман фермерлар кенгаши раисини сайлаш;

✅Чортоқ туман фермерлар кенгашининг раёсат аъзоларини сайлаш

Камолдин Қаюмов Чортоқ туман фермерлар кенгаши раиси этиб тайинланди.