Давлатимиз раҳбарининг кўрсатмасига асосан, Республика бўйлаб маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчилари, ёшлар етакчилари ва хотин-қизлар фаоллари орасидан юқори натижаларга эришган 1000 нафар номзод Салоҳиятли кадрлар захирасига саралаб олинган. Наманган вилоятида ҳам 84 нафар номзод ушбу рўйхатга киритилган.

Номзодларнинг билим, кўникма ва малакаларини ривожлантириб бориш мақсадида, Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Наманган вилояти филиали томонидан ҳар ойда ўқув семинарлар ташкил этиб келинмоқда.

Бугун ташкил этилган ўқувда Бошқарув кўникмаларини ривожлантириш ва Бозор иқтисодиётининг мазмуни, ўтиш даври ва унинг Ўзбекистондаги хусусиятлари мавзуларида Наманган муҳандислик-технология институтининг професссор-ўқитувчилари томонидан маърузалар қилинди.

Якунида ўқув - семинар иштирокчилари билан ўтказилган ўқувнинг аҳамияти ҳамда келгуси ўқувларни ташкил этишда эътибор берилиши лозим бўлган мавзулар ва йўналишлар тўғрисида фикр- алмашинилди.