Янгиликлар
Маълумки, қабристонларни тоза сақлаш марҳумлар ёдига ҳурмат ифодаси деб қаралади. Негаки, марҳумлар руҳини шод этиш қабристонлардаги саранжом-саришталикка ҳам боғлиқ. Қабристонлар гул-майсаларга, яшилликка бурканса, ҳар бир қабр усти тозаланиб, саришта қилинса, марҳумлар руҳи шод бўлади. Бугун Чортоқ туманидаги кўплаб қабристонларда, жумладан, 1-сектор ҳудудидаги “Шўрбулоқ”, 2-сектор ҳудудидаги “Султон Увайс Қароний”, 3-сектор ҳудудидаги “Мангулик” ҳамда 4-сектор ҳудудидаги “Толмозор” қабристонларида ҳам маҳаллий аҳоли ва диний соҳа вакиллари томонидан ҳашар уюштирилиб, атроф ободонлаштирилди. Зеро, қабристонларни обод қилиш тирикларнинг бурчи ҳисобланар экан, бу йўлда қанча меҳнат қилиб, куч сарфланса шунча камдир.
Қишлоқ хўжалигида ҳар фаслнинг ўз агротехник тадбирлари бор.
Айни кунларда Чортоқ туманидаги фермер хўжаликларида дала четларини ободонлаштириш, ер майдонларини баҳорги экиш мавсумига тайёрлаш, боғ қатор ораларига ишлов бериш, ариқ-зовурларни тозалаш ва бетонлаш, маҳаллий ўғит чиқариш каби ишлар давом эттирилмоқда.
Чортоқ туман тиббиёт бирлашмасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ-143-сонли Фармони ижроси юзасидан тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, бугун БТСЁМда ташкил этилган тиббий бригада ҳамширалари ва оила шифокорлари томонидан тумандаги "Соз сой", "Балиқкўл", "Оромгоҳ" ҳамда Навоий номли маҳаллалари ҳудудида истиқомат қилувчи аҳолини тиббий кўрикларга жалб этиш, меҳнат мигрантларидан ОИВ инфекциясига қон олиш ва барча турдаги скрининглар, сурункали касалликларга чалинган беморларда қизамиққа эмлаш ишлари ўтказилди.
Чортоқ туманида ёшлар муаммоларини бевосита маҳаллаларда ҳал этиш борасида тизимли ишлар олиб борилмоқда. Бунда ҳудудларда ўтказилаётган сектор раҳбарларининг ёшлар билан учрашувлари муҳим аҳамият касб этмоқда.Бугун туман ҳокими Илҳомжон Саттаров бошчилигидаги сектор раҳбарларининг ёшлар ва пробация ҳисобида турган назорат остидаги шахслар билан навбатдаги учрашуви Чортоқ туманидаги 1-сон касб-ҳунар политехникумида бўлиб ўтди.Дастлаб, туман ҳокими томонидан бугунги кунда ёшларга яратилаётган имтиёз ва имкониятлар ҳамда улардан самарали фойдаланиш бўйича фикр-мулоҳазалар билдирилиб, керакли тавсиялар берилди. Учрашувда ёшлар томонидан кибер спортни ривожлантириш, тадбиркорликни йўлга қўйиш, даволаниш учун моддий ёрдам, уй-жой олиш учун ипотека кредитларини олиш каби масалаларда мурожаатлар бўлди.
Аксарият мурожаатларга шу жойнинг ўзида ечим топилди. Вақт талаб этадиганлари бўйича масъуллар иштирокида ечим топиш бўйича вазифалар белгилаб олинди.
Чортоқ тумани ҳокими Илҳомжон Саттаров 1-сектор ҳудудидаги "Дамариқ" ҳамда "Юксалиш" маҳаллаларида бўлиб, аҳоли вакиллари билан юзма юз мулоқот ўтказди.
Сайёр қабул давомида аҳоли томонидан оқава сув тармоқларидаги муаммолар, уй-жой масаласи, кадастр ҳужжатлари ҳамда иш билан таъминлаш каби масалаларда мурожаатлар келиб тушди.
Ҳар бир масала тегишли ташкилотлар масъуллари иштирокида кўриб чиқилиб, ижроси юзасидан тушунтириш берилди ва аксариятига шу жойда ечим топилди. Ўрганиш ва муддат талаб қиладиган мурожаатларнинг қаноатлантирилиши назоратга олинди.





