Наманган вилояти ҳокимининг ўринбосари Ғ.Муродхўжаев Чортоқ туманида бўлиб, 2025 йилда хусусий шерикчилик асосида амалга оширилиши режалаштирилаётган йирик лойиҳалар ҳамда ижтимоий соҳа объектлари фаолияти билан танишди.

Хусусан, туман тиббиёт бирлашмасига қарашли хўжалик ҳисобида фаолият юритаётган неврология бўлимининг мавжуд имкониятлари ўрганилди.

Шунингдек, “Ташаббусли бюджет” лойиҳаси асосида таъмирланаётган юз ўринли ички касалликлар бўлимидаги таъмирлаш ишлари билан танишиб, қурилиш ишларини тез ва сифатли бажарилиши бўйича керакли тавсия ва топшириқлар берилди.

Туман тиббиёт бирлашмасининг куз-қиш мавсумига тайёргарлиги, иситиш қозонларининг ҳолати ўрганилди.

Ўрганишлар давомида тумандаги бир қатор нодавлат мактабгача таълим ташкилотларида ҳам бўлиб, мавжуд шароитлар кўздан кечирилди.