Чортоқ туман ИИБ  мажлислар залида муқаддам гиёҳвандлик билан боғлиқ бўлган жиноятлар содир этганлиги учун жавобгарликка тортилган ва ҳозирги кунда туман ИИБ Пробация ҳисобида турган назорат остидаги шахслар билан учрашув ҳамда тиббий кўрик ташкил этилди.

Унда туман ҳокимининг ўринбосари Д.Ҳакимова ва ИИБ вакиллари ҳамда мутасадди раҳбарлар иштирок этди. Мулоқот давомида пробация гуруҳи ҳисобида турувчи назорат остидаги шахсларнинг ижтимоий-ҳуқуқий муаммолари ҳам ўрганилди. Уларга келгусида мамлакатимизда фуқаролар учун яратилаётган шароитлардан тўғри фойдаланиб яшаш ва жиноят кўчасига кириб қолмаслик, шунингдек, гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларни истеъмол қилишнинг салбий оқибатлари тўғрисида тушунчалар берилди.