Чортоқ туманида аҳоли мурожаатлари билан ишлаш борасидаги ишлар тизимли йўлга қўйилган. Хусусан, ҳафтанинг ҳар шанба куни ўтказилаётган қабуллар бу борадаги ишларнинг узвий давоми бўлмоқда. Келиб тушаётган муаммоли масалаларга туман ҳокими Илҳомжон Саттаров бошчилигида халқ қабулхонаси, тегишли ташкилотлар масъуллари иштирокида қонуний ечим топилмоқда.

Бугунги қабулда мурожаатлар масъуллар иштирокида бирма-бир тингланиб, жойида ҳал этиш чоралари кўрилди. Ўрганиш талаб этадиганларининг ечими юзасидан вазифалар белгиланиб, тегишли мутасаддиларга йўналтирилди. Ҳар бир масаланинг қаноатлантирилиши назоратга олинди.