Чортоқ туманида ёшлар муаммоларини бевосита маҳаллаларда ҳал этиш борасида тизимли ишлар олиб борилмоқда. Бунда ҳудудларда ўтказилаётган сектор раҳбарларининг ёшлар билан учрашувлари муҳим аҳамият касб этмоқда.Бугун туман ҳокими Илҳомжон Саттаров бошчилигидаги сектор раҳбарларининг ёшлар ва пробация ҳисобида турган назорат остидаги шахслар билан навбатдаги учрашуви Чортоқ туманидаги 1-сон касб-ҳунар политехникумида бўлиб ўтди.Дастлаб, туман ҳокими томонидан бугунги кунда ёшларга яратилаётган имтиёз ва имкониятлар ҳамда улардан самарали фойдаланиш бўйича фикр-мулоҳазалар билдирилиб, керакли тавсиялар берилди. Учрашувда ёшлар томонидан кибер спортни ривожлантириш, тадбиркорликни йўлга қўйиш, даволаниш учун моддий ёрдам, уй-жой олиш учун ипотека кредитларини олиш каби масалаларда мурожаатлар бўлди.

Аксарият мурожаатларга шу жойнинг ўзида ечим топилди. Вақт талаб этадиганлари бўйича масъуллар иштирокида ечим топиш бўйича вазифалар белгилаб олинди.