Янгиликлар
Давлатимиз раҳбарининг шу йил 21 декабрдаги 56-сонли қарори ижроси доирасида Чортоқ туманида 1779 та оилага 800 минг сўмдан, жумладан, “Темир дафтар”даги 36 та оилага 28,8 млн сўм, 18 ёшгача фарзандлари бор боқувчисини йўқотганлик пенсияси ёки нафақасини олувчи 899 та оилага 719,2 млн сўм ва ногиронлиги бўлган 18 ёшгача боласи бўлган 844 та оилага 675,2 млн сўм миқдоридаги пул маблағлари етказиб берилмоқда.
Қишлоқ хўжалиги тармоғини ривожлантириш ишларига қўшган муносиб ҳиссаси учун бир гуруҳ ҳамюртларимиз Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши томонидан муносиб тақдирландилар. Жумладан, “Чортоқ Фарғона миришкори”
2021 йил 1 декабрь ҳолатига кўра қурилиш соҳасида корхона ва ташкилотлар сони 2456 тани ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 200 тага ошди. Ҳудудлар бўйича қурилиш соҳасида фаолият кўрсатаётган корхона ва ташкилотлар сони:
2021 йил 23 декабрь куни халқ депутатлари Уйчи туман Кенгашининг навбатдан ташқари қирқ тўртинчи сессиясида Наманган вилояти ҳокимининг қарори ҳамда туман Кенгаши депутатлари тасдиғи билан Шуҳрат Мирсодиқович Мусаев Уйчи тумани ҳокими этиб тайинланди.
Семинарни ташкил этилишидан кўзланган асосий мақсад 2022 йил 1 январдан бошлаб таъсис этилган янги лавозим, ҳар бир маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича туман ҳокимининг ёрдамчиси фаолиятини самарали ташкил этишдир.










