Семинарни ташкил этилишидан кўзланган асосий мақсад 2022 йил 1 январдан бошлаб таъсис этилган янги лавозим, ҳар бир маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича туман ҳокимининг ёрдамчиси фаолиятини самарали ташкил этишдир.

Ўқувда туман ҳокими Анваржон Отаходжаев иштирок этиб, бугунги куннинг раҳбарларига хос асосий жиҳатларни айтиб ўтди. Ўқув-семинарлар 29 декабргача давом этиши режалаштирилган.





