Қишлоқ хўжалиги тармоғини ривожлантириш ишларига қўшган муносиб ҳиссаси учун бир гуруҳ ҳамюртларимиз Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши томонидан муносиб тақдирландилар. Жумладан, “Чортоқ Фарғона миришкори”

фермер хўжалиги раҳбари Давронбек Жўрабоев, “Короскон олтин замини” фермер хўжалиги раҳбари Нуриддин Тўхтабоевга “Илғор фермер”, Алижон Маруповга “Меҳнаткаш деҳқон”, Иброҳим Муродов ва Икромжон Ғойиббоевга “Намунали томорқачи” кўкрак нишонлари ҳамда секторлар раҳбарлари, бир гуруҳ ММТП раислари, “Томорқа хизмати” МЧЖ ҳамда фермер хўжаликлари раҳбарларига ташаккурномалар топширилди.