Давлатимиз раҳбарининг шу йил 21 декабрдаги 56-сонли қарори ижроси доирасида Чортоқ туманида 1779 та оилага 800 минг сўмдан, жумладан, “Темир дафтар”даги 36 та оилага 28,8 млн сўм, 18 ёшгача фарзандлари бор боқувчисини йўқотганлик пенсияси ёки нафақасини олувчи 899 та оилага 719,2 млн сўм ва ногиронлиги бўлган 18 ёшгача боласи бўлган 844 та оилага 675,2 млн сўм миқдоридаги пул маблағлари етказиб берилмоқда.

Туман ҳокими Анваржон Отаходжаев бошчилигида ҳоким ўринбосарлари, секторлар раҳбарлари, банк, пенсия жамғармаси, "Маҳалла" ХЖФ туман бўлинмаси ходимлари томонидан кам таъминланган оилаларга пул маблағлари, янги йил совғалари ва озиқ-овқат маҳсулотларитарқатилди.

Аҳолининг кам таъминланган қатламларини қўллаб-қувватлаш ва ижтимоий ҳимоясини янада кучайтиришга қаратилган тадбирлар янги йил арафасида кўплаб оилаларга байрам туҳфаси бўлиши баробарида шодлик ва миннатдорлик ҳиссини улашмоқда.