2021 йил 23 декабрь куни халқ депутатлари Уйчи туман Кенгашининг навбатдан ташқари қирқ тўртинчи сессиясида Наманган вилояти ҳокимининг қарори ҳамда туман Кенгаши депутатлари тасдиғи билан Шуҳрат Мирсодиқович Мусаев Уйчи тумани ҳокими этиб тайинланди.

Сессияда вилоят ҳокими Шавкатжон Абдуразаков иштирок этди ва туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, мавжуд имкониятлардан оқилона фойдаланиб кичик саноат зоналарида янги иш ўринлари яратиш, маҳаллада иш бошлаётган ҳоким ёрдамчилари фаолияти Уйчи тажрибаси сифатида намуна бўлиши, бу борада фаоллар ҳамжиҳатликда иш юритишларини алоҳида таъкидлади. Сессияда туманнинг янги ҳокимини тайинлаш билан боғлиқ ташкилий масала кўрилди.Туманнинг собиқ раҳбари Муҳаммадзокир Жўрабоевич Маматхонов саломатлиги туфайли ўз аризасига кўра туман ҳокими лавозимидан озод этилди.
Шуҳрат Мирсодиқович Мусаев туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича ишлаб чиқилган “Йўл харитаси”ни туман Кенгашида тақдимот қилди.Сессияда кўрилган масала юзасидан тегишли қарор қабул қилинди.Шуҳрат Мирсодиқович Мусаев 1973 йилда Наманган вилоятининг Чортоқ туманида туғилган. Маълумоти олий, 1996 йилда Андижон муҳандислик-иқтисодиёт институтини тамомлаган.
У 2021 йил февраль ойидан Наманган вилояти ҳокимининг ўринбосари — Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.





