Чортоқ тумани ҳокимлиги, “Uztex Group” компанияси, оила ва хотин-қизлар бўлими ҳамкорлигида ёзги томошагоҳда “Инсон қадри улуғланган юртда азиздир аёл” шиори остида маданий тадбир ташкил этилди.

Тадбирда туман ҳокими Анваржон Отаходжаев, “Uztex Group” раҳбарияти, корхонанинг кадрлар бошқармаси бошлиғи Зоиржон Умаров, оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Феруза Мансуровалар тадбир иштирокчилари ва барча чортоқликларни бугунги қувончли кун билан табрикладилар.

“Uztex Group”нинг Чортоқ, Учқўрғон ва Норин туманлари филиалларида меҳнат қилаётган илғор хотин-қизлар компания раҳбарияти томонидан муносиб тақдирланди.

Туман маданият бўлими ходимлари, 14-сонли мусиқа ва санъат мактаби тарбияланувчилари ижросидаги концерт дастури, бепул музқаймоқ ва салқин ичимликлар сайли йиғилганларга хуш кайфият бағишлади.