Муборак ҳаж сафарига бориш, табаррук Каъбатуллоҳни зиёрат қилиш ҳар бир мўмин-мусулмоннинг нияти, орзусидир. Президентимиз эътиборлари ва ғамхўрликлари билан ватандошларимиз эмин-эркин бу фарзни адо этиш бахтига муяссар бўлдилар.

Пандемия туфайли тўхтаб қолган ҳаж зиёратига бу йилдан яна йўл очилди. Ана шу имконият туфайли шу йил 21 июнь куни Чортоқ туманидан 76 киши кўзларида қувонч, тилларида шукроналик билан зиёратга жўнаб кетишган эди. 24 -25 июль кунлари улар “Жидда-Наманган” йўналишида парвоз қилган самолётда вилоятимиздан кетган зиёратчиларнинг навбатдаги гуруҳлари билан биргаликда юртимизга қайтиб келишди.
Чортоқлик ҳожилар 1-сонли касб-ҳунар мактабида туман ҳокимлиги раҳбарияти, мутасадди ташкилотлар, яқин кишилари томонидан ҳурмат-эҳтиром билан кутиб олинди. Ҳожилар юзида зиёрат файзи, шукроналик ҳисси, юрт соғинчи ифодаси кўриниб турарди. Зиёратингиз қабул, дуоларингиз ижобат бўлсин!





