“Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз” ғояси остидаги маънавият фестивали муносабати билан Чортоқ туманида бўлиб турган элимиз суйган таниқли санъаткорлар, эстрада хонандалари, ижодкор-зиёлилардан иборат тарғибот гуруҳи аъзолари узоқ йиллар раҳбарлик лавозимларида ишлаб, вилоят ва туман ижтимоий-иқтисодий ривожига, маданий-маърифий юксалишига салмоқли ҳисса қўшган меҳнат фахрийлари хонадонларида бўлдилар.

Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг фермер ва деҳқонлар ҳамда томорқа ер эгаларига М У Р О Ж А А Т И

Ҳурматли ва азиз фермерлар, деҳқонлар ҳамда томорқа ер эгалари!

Сўнгги йилларда мамлакатимизда кўкаламзорлаштириш, ўсимликларни муҳофаза қилиш ҳамда яшил майдонларни кенгайтириш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Чортоқ туманида “Маънавият фестивали” доирасида "Зиёлилар форуми" бўлиб ўтди. Унда шоир ва ёзувчи, адабиётшунос Раҳмон Қўчқоров иштирок этди.

Чортоқ тумани статистика бўлими тадбиркорлик субъектлари томонидан содир этиладиган ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш мақсадида ҳар ойнинг 1-3 жума кунлари “Очиқ эшиклар куни” тушунтириш ишлари ва семинарлар ўтказиш ташкил қилинган. Бунга кўра, барча ҳисобот топширувчи тадбиркорлик субъектлари ҳисоботлар ва янги eStat 4.0 дастури ҳақида ўзларини қизиқтирган саволлари билан мурожаат қилишлари мумкин.

Ҳуқуқий тарғибот – ҳуқуқий маданиятни юксалтиришнинг муҳим омили. Шу жиҳатдан бугун судьялар томонидан жойларда ўтказилаётган тарғибот тадбирларида айни йўналишга алоҳида эътибор қаратиляпти.Наманган вилояти судининг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати судьялари Давлатмирза Комилов, Муҳаммадиброҳим Тўланов, Шуҳратжон Қурбонов Чортоқ туманининг чегара ҳудудлари ҳисобланган “Ҳазратишоҳ”, “Тўриқ”, “Зангиобод” маҳаллаларида бўлиб, аҳоли вакиллари билан учрашув-мулоқот ўтказдилар.