“Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз” ғояси остидаги маънавият фестивали муносабати билан Чортоқ туманида бўлиб турган элимиз суйган таниқли санъаткорлар, эстрада хонандалари, ижодкор-зиёлилардан иборат тарғибот гуруҳи аъзолари узоқ йиллар раҳбарлик лавозимларида ишлаб, вилоят ва туман ижтимоий-иқтисодий ривожига, маданий-маърифий юксалишига салмоқли ҳисса қўшган меҳнат фахрийлари хонадонларида бўлдилар.

Муҳаббат Болтабоева 1950 йилда Чортоқ шаҳрида туғилган, Андижон тиббиёт институтини тамомлаб, 1981 йилгача туман марказий касалхонасида ишлади. Сўнгра туман ижроия қўмитасида раис ўринбосари лавозимида фаолият кўрсатган. М. Болтабоева Чортоқда тиббиёт билим юрти ташкил этилган кундан то 2013 йилгача – қарийб 30 йил узлуксиз директор бўлди. 2005–2009 йилларда Ўзбекистон Олий Мажлис Сенати аъзоси бўлган.