Чортоқ туманида “Маънавият фестивали” доирасида "Зиёлилар форуми" бўлиб ўтди. Унда шоир ва ёзувчи, адабиётшунос Раҳмон Қўчқоров иштирок этди.

Форумга туманимизнинг бир гуруҳ зиёлилари, фахрий педагоглар, журналист ва ижодкорлар таклиф этилдилар.

Маърузачи Раҳмон Қўчқор "Янгиланаётган Ўзбекистондан ўтмишга назар" мавзусида гапирди. У ўз сўзини ҳаётий мисоллар билан бойитди.

Шундан сўнг Абдулҳамид Раҳматов "Ватан туйғуси", Абдуллахон Ўринбоев "Бола тарбиясида нуронийларнинг ўрни", НамДУ доценти Мўминжон Сулаймонов "Кеча, бугун, эртага", туман бош отинойиси Ашурахон Хўжаева "Бувижонлар мактаби-маънавият тарғиботчилари", Ўзбекистон Ёзувчилар уюмаси аъзоси Дилбар Ҳайдарова "Маънавият сарчашмаси" мавзуларида маъруза қилдилар.

Қизиқарли ўтган форумда меҳмон Чортоқдан олган катта таассуротлари ҳақида ҳам тўлқинланиб сўзлади.