Бу йил Чортоқ туманида 2109 нафар ўқувчи ёшлар умумтаълим мактабларини битирди. Улардан 31 нафари олтин, 7 нафари кумуш медаллар билан 11-синфни тамомлади.

Ғалла ҳосили пишиб етилди. Ризқ-рўзимиз бўлган донни қисқа муддатларда йиғиштириб олиш бугуннинг муҳим вазифаси. Тумандаги 116 та фермер хўжалигида етиштирилган ғалла ҳосилини йиғиштириб олишда 10 та юқори унумли комбайн, 50 та юк транспорти иштирок этади.

Жорий йилнинг 9 июль, якшанба куни мамлакатимизда муддатидан илгари Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови бўлиб ўтади.

Президент сайловини ўтказувчи 6-Наманган сайлов округида оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида мазкур муҳим ижтимоий-сиёсий тадбирга тайёргарлик жараёнлари ҳақида атрофлича маълумот берилди.

Сессияда иқтисодиёт ва молия бўлими бошлиғи Д.Вахабовнинг “Очиқ бюджет” портали орқали берилган таклифларга овоз бериш якунлари бўйича ғолиб деб топилган лойиҳаларни ҳамда Ўзбекистон Республикаси 

Мажбурий ижро бюроси Чортоқ тумани бўлими томонидан 2023 йил 3 июнь шанба куни соат 09:00 дан 13:00 гача “Истиқлол” маҳалла фуқаролар йиғини биносида сайёр қабул ўтказилади.