Сессияда иқтисодиёт ва молия бўлими бошлиғи Д.Вахабовнинг “Очиқ бюджет” портали орқали берилган таклифларга овоз бериш якунлари бўйича ғолиб деб топилган лойиҳаларни ҳамда Ўзбекистон Республикаси

Президентининг 2023 йил 10 апрелдаги 117-сонли қарорига асосан 2 мингдан ортиқ овоз тўплаган фуқаролар учун қўшимча ажратилган маблағларни йўналтиришга ўзгартириш киритиш тўғрисидаги ахбороти тингланди. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Чортоқ туманидаги Халқ қабулхонасининг ҳоким ёрдамчилари фаолиятининг 2021 йил 3 декабрдаги ПҚ-31-сонли қарорининг 19-банди ижросини ўрганиш ҳолати масаласи ҳам депутатлар иштирокида кўриб чиқилиб, тегишли қарорлар қабул қилинди.





