Ғалла ҳосили пишиб етилди. Ризқ-рўзимиз бўлган донни қисқа муддатларда йиғиштириб олиш бугуннинг муҳим вазифаси. Тумандаги 116 та фермер хўжалигида етиштирилган ғалла ҳосилини йиғиштириб олишда 10 та юқори унумли комбайн, 50 та юк транспорти иштирок этади.

"Айқирон миришкорлари" ММТП ҳудудидаги "Жасур Ўткир неъмати", "Шоҳсанам Элдорбек Гулсанам", "Намуна Нозима Акбаршоҳ", Р.Ортиқов номли ММТП ҳудудидаги" Короскон уч қаҳрамони", "Фарғона файз" ММТП ҳудудидаги "Чортоқ ипаги" фермер хўжаликларида ғалла ўримига киришилди.

"Жасур Ўткир неъмати" фермер хўжалигида ўрим олдидан туман ҳокими, тегишли ташкилотлар раҳбарлари, ММТП раислари, нуронийлар иштирокида жонлиқ сўйилиб, дуои фотиҳа қилинди. Жараёнлар давомида "Шоҳсанам Элдорбек Гулсанам" фермер хўжалигида ҳам хирмонга барака тиланди.