Бу йил Чортоқ туманида 2109 нафар ўқувчи ёшлар умумтаълим мактабларини битирди. Улардан 31 нафари олтин, 7 нафари кумуш медаллар билан 11-синфни тамомлади.

2023 йил 20 июнь куни туман маданият марказида аъло даражали шаҳодатнома, олтин ва кумуш медалларни ўз эгаларига тантанали топширишга бағишланган тадбир битирувчи ёшлар ва уларнинг ота-оналарига қувонч онларини ҳадя этди.
Тадбирда туман ҳокимининг ўринбосари Дилфуза Ҳакимова иштирок этиб, ёшларни ва уларнинг ота-оналарини муборакбод этди.
Куй-қўшиқларга уланган тадбирда олтин ва кумуш медаллар соҳибларининг ота-оналарига туман ҳокимлигининг фахрий ёрлиқлари топширилди.





