Наманган вилоятида пенсия ва нафақа олувчилар 2023 йил 1 апрель ҳолатига - 347 443 кишини ташкил этади. Чортоқда пенсия ва нафақа олувчилар сони 24 565 нафар бўлиб, бу туман аҳолисининг  11,6 фоизини ташкил этади.

Чортоқ тумани "А.Навоий" маҳалласи "Ойбек" кўчаси 5-уйда яшовчи Ҳусанбой Турғунов 5 йилдан бери ипак қурти парваришлайди. Улар бу йил ҳам 2 қути ипак қурти парваришлаб, меҳнатлари маҳсулини кўришмоқда. Айни вақтда хонадонларида пилла терими бошланди. 

▫️БМТ Бош Ассамблеясининг 1993 йил 20 декабрдаги резолюциясига кўра, 1994 йилдан бошлаб ҳар йили 3 май – Жаҳон матбуот эркинлиги куни сифатида нишонланиб келинади.

Чортоқ туманидаги 5-сонли давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернатининг “Ҳировул” жамоаси навбатдаги ютуқни қўлга киритди.

11-синф ўқувчилари ўртасида информатика ва ахборот технологиялари фани бўйича  "НамМҚИ олимпиадаси" ОТМ босқичи ўтказилди

Ушбу босқични институт ректори Шарифжон Эргашев очиб берди ва иштирокчиларнинг ҳар бири билан алоҳида мулоқот ўтказиб, уларга муваффақият тилади.