Чортоқ туманидаги 5-сонли давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернатининг “Ҳировул” жамоаси навбатдаги ютуқни қўлга киритди.

Ушбу таълим даргоҳининг ҳарбий-ватанпарварлик йўналишига ихтисослаштирилган синф ўқувчилари “Ёш гвардиячи” ҳарбий-спорт мусобақасининг вилоят босқичида муваффақиятли иштирок этишди.

Қизғин ва муросасиз баҳсларда ғолиб бўлиб, республика босқичи йўлланмасига эга бўлишди.

Ўйлаймизки, улар вилоятимиз ва туманимиз шарафини муносиб ҳимоя қилиб, пойтахтдан ёруғ юз билан қайтадилар.